Яқин қариндош бўлишига қарамай тўйга Саида Раметова келмади. Актриса Зуҳра Солиева турмуш қуриш арафаси экани ҳақида хабар бергандик. Маълум бўлишича, актриса Фарғона водийсининг Марғилон шаҳрига келин бўлган. Тўй эса Солиева туғилиб ўсган гўша — Самарқандда бўлиб ўтди. Тўйда кўпгина машҳурлар иштирок этди. Актриса Зуҳра Солиева 40 ёшда турмуш қуришни тасаввур ҳам қилмаганини кўп бора таъкидлаганди. Маълум бўлишича, куёв келиндан 7 ёш кичик экан. Самарқанд шаҳридаги "Асториа классик” ресторанида бўлиб ўтган висол оқшомини журналистлар Феруза Нодирова ҳамда Шоира Рауфбоевалар очиб беришди. Кейин сўз келиннинг дугонаси актриса Ҳалима Ибрагимовага берилди. Тўйга ташриф буюрган машҳурлар: Шодия Тўхтаева, Сайёра Қозиева, Одина Ғозиева, Собир Отажонов, Феруза Мелибоева, Ойхон Ифорзода, Азиз Раметов, Санжар Шодиев, Умид Искандаров, Фарҳод Файз. Ажабланарлиси, Солиеванинг бахтли кунида унинг яқин қариндошлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар — Саида ҳамда Жумадулла Раметовлар кўринмади. Маълумотларга қараганда, Саида Раметова янги фильмнинг тасвирга олиш жараёни кетаётгани учун тўйга кела олмаган. Шу билан бирга тўйга таклиф этилганларига қарамай, актёрлардан — Адиз Ражабов, Улуғбек Қодиров ва Алишер Узоқовлар ҳам ташриф буюришмади. Тўй жуда чиройли ўтди. Висол оқшоми охирлаганида актриса урф-одатларимизга хос миллий либосда меҳмонларга "келин салом” тақдим этди.