Россиянинг машхур ГОЛОС лойихасида дархақиқат жудаям кучли иқтидорлар йиғилган.... бу сизга НТТдаги фонограммадаги бачканаликмас албатта))) Пффффф...... Узр, сравнил тоже))) Хуллас! Назархоннинг бу сондаги тарк этиш сонини кўриб иккиландим... Танишларим хам иккига бўлинди. Ким Севара қолиши керак эди деса, ким эса Артем Качарян аълороқ куйлади деди... Биласизми, аввалги Софья билан дуэльда тўғриси негадир Софья Севарадан сал аълороқ куйлади ва Севаранинг овози титрагандек туюлди. Лекин солидарность ва унга бўлган хурматим билан чин дилдан қўллаб қувватлаб, уни қолганидан албатта хурсанд бўлгандим. Бу сонда дархақиқат ёш бўлишига қарамай Артем кучли рақобатчи бўлдию лекин....Севаранинг "Там нет меня" қўшиғида...эридим))...у куйлаётган сохилда бирам оқдим, бирам оқдим...тошқин бўлдимей)) жа бир кайфиятим ароқни қучоқлаган мажнунникимиди билмадиму, йиғлаш тугул бир додлашши бервори дедим... Артем ва Севара..Таққослаш ноўрин ва нотўғри рақобат белгиланган...сабаби умуман бошқа бошқа йўналиш...Ва бу холатда ким аъло дейиш менимча нотўғри. Севара сен улкан артистсан деди Александр Градский. Севара куйлаётганидаги унинг холатини бир кўрганингизда эди. Адоғ бўлди сочдор амақи... Яна бир икки эмоционал ижро ва инфаркт обеспечен! Севарани рахми келди...вақтида тугатди.