Главная
Регистрация
Вход
Yakshanba
24.09.2017
16:58
Приветствую Вас Гость | RSS
www.BeQarorlar.Com

Меню сайта

Saytga kirish
Salom, Mehmon
Azo bolish ёки Login parol bilan kiring va Xamma imkoniyatlarga ega boling.
Логин:
Пароль:

Do'stlarga ulashin

SMS Bo'limlar

  
Главная » 2013 » APREL » 29 » ТОП 7 - ўзбек киносидаги энг муносиб жуфтликлар
11:56
ТОП 7 - ўзбек киносидаги энг муносиб жуфтликлар

Ҳар қандай фильмнинг муваффақияти кўп жиҳатдан бош роль ижрочиларига боғлиқ бўлади. Чунки томошабин экранда севимли актёр ёки актрисасини кўришни истаб, чипта харид қилади. Ижодкорлар ҳам бу вазиятни беэътибор қолдиришмайди, албатта. Қарабсизки, “сих ҳам, кабоб ҳам куймайди”.

Биз бу сафар замонавий ўзбек киносидаги энг ёрқин, мухлислари бисёр, экранга худди узукка кўз қўйгандек ярашган жуфтликларни аниқлашга аҳд қилдик. 110 нафар иштирокчи қатнашган сўровномамизда турли хил жавоблар янграган бўлса-да, фақатгина номзоди энг кўп қайд этилган еттита машҳур жуфтликни ажратиб олдик.

Биринчи ўрин.
Улуғбек Қодиров ва Дилноза Кубаева

Натижалар сарҳисоб қилинганида учта жуфтлик энг кўп овоз олиб, бошқа номзодларни сезиларли тарзда ортда қолдиргани маълум бўлди.
“Телба” фильми орқали томошабинлар қалбини ром этган Улуғбек Қодиров ва Дилноза Кубаева жуфтлиги энг кўп балл тўплаб, шоҳсупанинг биринчи ўрнини ҳақли равишда қўлга киритди. Замонавий ўзбек киносининг сўнгги йилларлардаги энг етакчи вакилларини бир жиҳат боғлаб туради. Иккиси ҳам камдан-кам ижодкорларга насиб этувчи ҳам севимли, ҳам таниқли деган эътирофга сазовор бўлишган. Яна бир нарса аниқки, икки санъаткор якка ҳолда суратга тушган фильм ҳам мухлис назаридан четда қолмайди. Бироқ улар жуфтлигида суратга олинган картиналар муваффақияти бошқалардан анча юқори бўлишини сўровномамиз яна бир бор исботлаб берди.

Иккинчи ўрин.
Бобур Йўлдошев ва Раъно Шодиева

“Ватан”, “Мактуб” фильмларида яқиндан ҳамкорлик қилган ижодкорлар Бобур Йўлдошев ва Раъно Шодиева жуфтлиги ҳам энг ёрқин актёрлар сифатида эътироф қилинди.
Маҳорат бобида бир-биридан сира қолишмайдиган ушбу икки ижодкор ўз вазифасига профессионаллик нуқтаи назаридан ёндашганлари сабаб, бошқа ҳамкасбларидан ажралиб туришади.
Тўпланган овозларни ҳисоблаб, ушбу жуфтликни рейтингимизнинг иккинчи ўрнига муносиб деб топдик. Иштирокчилар ушбу жуфтликнинг ниҳоятда тажрибали экани ва бир-бирини тушуниб роль ижро этишини ҳам алоҳида таъкидлашди.

Учинчи ўрин.
Алишер Узоқов ва Асал Шодиева

Номзоди энг кўп тилга олинган яна бир жуфтлик Алишер Узоқов ва Асал Шодиевалардир. “Жаноб ҳеч ким”, “Уйланиш” фильмларида ранг-баранг образлар яратиб, фильм муваффақиятига катта ҳисса қўшган ижодкорлар бизнинг рейтингда учинчи ўринни қайд этишди. Мухлисларнинг ушбу жуфтликни кўпроқ фильмларда бирга кўришни исташаётгани ойдинлашди. Ҳамда комик ролларни маромига етказиб ижро этувчи бу жуфтлик экранда бир-бирига узукка кўз қўйгандек ярашиб туриши ҳам эътироф этилди.

Тўртинчи ўрин.
Фарруҳ Соипов ва Лола Йўлдошева

Тўртинчи ўринга мухлислар Фарруҳ Соипов ва Лола Йўлдошева жуфтлигини лойиқ деб билишди. Бу жуфтликнинг қандай маҳоратга эга экани “Келгинди куёв” картинасидан барчамизга маълум. Фильм нафақат уларга томошабиннинг олқиши-ю ҳурматига сазовор бўлди, балки биргаликда ижод қилиш кўникмасини ҳам туҳфа этди. Тўғри, кейинчалик бу ижодкорлар қатор фильмларда бошқа ижрочилар билан ҳамкорлик қилишди. Бироқ уларнинг айнан жуфтликда яратган роли томошабиннинг хотирасига муҳрлангани сўровномада ўз тасдиғини топди.

Бешинчи ўрин.
Умид Искандаров ва Зарина Низомиддинова

Сўнгги вақтларда қатор фильмларда роль ижро этаётган Умид Искандаров ва Зарина Низомиддинова ҳам муносиб жуфтликка айланиб улгуришди. Бу натижага эришишда айниқса, “Оқибат”, “Алданган кўнгил” каби картиналаридаги ўзаро ҳамкорлик яхши самара берди. Бу икки картинанинг томошабинбоп ва кассабоп бўлишида ушбу жуфтликнинг ўзига хос ўрни бор. Демак, рейтингимизнинг бешинчи поғонасида Умид Искандаров ва Зарина Низомиддинова жуфтлиги.

Олтинчи ўрин.
Анвар Собиров ва Наргиза Абдуллаева

“Бегона баҳор” картинаси катта экранларга чиққанида кинотеатрга томошабинлар оқиб келгани ҳамон ёдимизда. Хонандалар кинода суратга тушиши урфга кирган вақтда Анвар Собировнинг фильмга таклиф этилиши оддий ҳолдек қабул қилинди. Бироқ фильм санъаткорнинг актёрлик маҳоратини кашф қилинишини кўпчилик кутмаганди. Картинанинг муваффақиятида албатта бош роль ижрочиси актриса Наргиза Абдуллаеванинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. “Жийда гули” сериалида бирга ҳамкорлик қилган ушбу жуфтликни мухлислар қаттиқ соғинишган. Демак, Анвар Собиров ва Наргиза Абдуллаевалар жуфтлиги рейтингимизнинг олтинчи поғонасидан жой олди.

Еттинчи ўрин.
Адиз Ражабов ва Севара Солиева

Ва, ниҳоят кучли еттиликка иқтидорли ижодкорлар Адиз Ражабов ва Севара Солиевадан таркиб топган ёрқин жуфтлик якун ясаб беради. “Пойма-пой” фильмида биргаликда роль ижро этган ушбу жуфтлик мухлислар қалбини забт эта олди. Маҳорат, касбига бўлган муҳаббат, ижрода ранг-барангликка интилиш каби хусусиятлар Адиз Ражабов ва Севара Солиева жуфтлигини узвий тўлдириб туради, десак хато бўлмайди. Шу сабабли ҳам энг кўп эътироф этилган сара жуфтликлар қаторида уларнинг ҳам номлари қайд этилди.
Категория: Shou-biznes / Шоу-бизнес | Просмотров: 183 | Добавил: AngeL_iLi_DemoN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 5
5  
yaxwi yangili

3  
Умид Искандаров ва
Зарина Низомиддинова
mawu juflikga yuqoriro 6rin bergan b6lardim.

2  
zor yangili

1  
zo'rku

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

YANGI MP3LAR

Sayt Faollari
NICKFORUMIZOH
1 Begzod_Bek4230315
2 _MARJONA_3406122
3 αđмιη319799
4 SAYT_QIROLI25029
5 ABDULLOH195899
6 FIRIBGAR1813121
7 ДеРцКиЙ_ЗаТо_Не_ДеТсКиЙ123581
8 JASURBEK637108
9 -BUM-61758
10 MISTER_ARIAN_4744

Мини-чат
200

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2017