Икки дўст суҳбатлашишяпти: 1:Биласанми, мен Ўз ёримни жуда ҳам севаман. 2:Мен ҳам. 1:Менимча дунёда менданда кучлироқ севишга қодир ҳеч кимса йўқ. 2: Адашяпсан, менинг севгим сеникидан анча кучли. 1: Қаттиқ севганимдан унинг нуқсонлари ҳам кўзимга кўринмайди. 2: Мени севганимда эса умуман нуқсон йўқ. 1:Унинг исми доим юрагимда 2:Исми эмас, унинг ўзи ҳар вақт қалбимда. 1: У ёнимда бўлмаса, зумда уни соғиниб кетаман ва у ёнимда бўлмаган ҳар бир дақиқада унинг исмини қайтараман. 2: У мени сира ташлаб кетмайди, умрбод мен билан. Лекин у ёнимда бўлсада ҳар вақт унинг исмини қайтараман. 1: У мафтункор... 2:Ундан меҳрибон ва раҳмдил йўқ 1: Унинг васлига етиш учун ҳар қанақанги ишга тайёрман. 2:Мен эса унинг васлига эришиш учун ҳар қанақанги ишдан сақланаман. 1: Уни ўзимдан ҳам қизғонаман, уни севишса телбага ўхшаб қоним қайнайди. 2: Мен эса уни ҳамма севишини истайман. 1: Наҳотки? Уни қизғанмайсанми? 2: Мен унга ишонаман ва севаман. Бас, яна қандай сўзга ўрин бор? 1: У ким эканки, шунчалик севсанг? 2: АЛЛОҲ ! ! !